Қатағон қурбонлари мероси янада чуқур ўрганилади

Яқинда СамДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси вилоят музейида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида «Инсон азиз, хотираси муқаддас» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят кенгаши раиси ўринбосари А.Солиев, Қатағон қурбонлари вилоят музейи директори М.Муқимов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрда қабул қилинган «Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини кенг тарғиб этиш масалалари ҳақида сўз юритилди.