Қорасувда ичимлик суви қувурларининг ёрилишида қурувчи айбдор

Самарқанд шаҳри Қорасув массивидаги 26-уйда яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳудудда юзага келган носозликлар қурувчининг эътиборсизлиги туфайли келиб чиққан.

Яъни, қурилиш жараёнида ичимлик суви тармоқларини ўтказишда белгиланган тартибга риоя қилинмаган. Тупроқнинг зичлашгани оқибатида сув ўтган қувурлар ёрилиб, тошиш ҳолати юзага келган. Худди шундай ҳолат 17-, 18-уйлар оралиғида ҳам содир бўлган.

Ушбу масалалар маҳалла, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, Самарқанд шаҳар “Сувоқава” ДУК ходимлари томонидан ўрганилиб, жойида бартараф этилди.

Самарқанд вилояти “Сувоқава” ДУК матбуот хизмати.