Қўшни давлатдан ўқишини кўчиришга ҳужжат топширганларга нега буйруқ чиқмаяпти?
Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда янги ўқув йилига тайёргарлик ва соҳага оид саволларга жавоб қайтарилди.
- Вазирлик вакиллари паспорт кўрсатишнинг ўзи етарли дейишган эди, лекин ОТМ раҳбарлари, деканлар ўқиётган давлатда ОТМдан ҳужжатларингизни олиб келсангизгина буйруқ чиқади, дейишяпти. Ҳозир пандемия шароитида ҳужжатларни қандай олиб келамиз?
- Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ўқиши кўчирилишига рухсат этилган фуқароларнинг дарс машғулотларига иштирок этиш тўғрисида фармойишлар расмийлаштирилган.
Аммо, олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ўқиши кўчирилишга рухсат этилган фуқароларнинг тегишли ҳужжатлари олий таълим муассасасига тақдим этилмагунча талабаликка қабул қилиш бўйича буйруқ расмийлаштирилишига рухсат этилмайди.