Қўшработлик икки йигит маҳалладошининг молини ўғирлаб, сотиб юборди

Кеча, 6 январь куни Қўшработ тумани ИИБга туманнинг Қўшработ маҳалласида яшовчи Э.М. ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 5 январь кунига ўтар кечаси ҳовлисидаги оғилхонасидан бир бош, баҳоси 4 миллион сўмлик қорамолини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Қўшработ туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу ўғирликни Қўшработ маҳалласи, Қизил олма қишлоғида яшовчи, 2000 йилда туғилган М.О. ва туманнинг Пичот маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган А.У. содир этганлиги аниқланди. Улар ўғирлаган бир бош сигир Каттақўрғон тумани Қоракулча маҳалласида яшовчи фуқарога сотиб юборилган. Тезкор-қидирув давомида қорамол далилий ашё сифатида олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қўшработ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.