Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободда қўй ўғрилари ушланди

Кеча, 10 август куни Нуробод тумани Нурдум маҳалласида яшовчи И.В. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 8 август куни ҳовлисида жойлашган қўйхонасидан номаълум шахслар бозор нархи 1.500.000 сўмлик бир бош қўйини яширин равишда ўғирлаб кетганлиги, уларга нисбатан қонуний чора кўришни ва етказилган зарарни ундириб беришни сўраган.

Нуробод тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни Каттақўрғон тумани Дринг маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган Б.О ва Каттақўрғон тумани Чиғаноқ маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган С.Ш.лар содир қилганлиги аниқланиб, улардан 1 бош қўй тегишли тартибда ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.