Оқдарёда 4 бош қорамолни ўғирлаб кетган йигит ушланди
- 06.10.2020 17:15
- 150
- Жиноят ва жазо
Кеча, 5 октябрь куни Оқдарё туман ИИБга туманнинг Бошдархон маҳалласида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган, дея хабар беради Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Унда 2020 йил 2 октябрь куни соат 09:00 дан 15:00 гача бўлган вақт оралиғида Бошдархон қишлоғи ҳудудида жойлашган, фермер хўжаликларидан бирининг ер майдонида боғланган, жами баҳоси 33 миллион сўмлик 4 бош қорамолни номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур ўғирлик Жомбой тумани Тут маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган Ф. томонидан содир қилинганлиги аниқланиб, ўғирланган 4 бош қорамол тегишли тартибда далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.