Қозоғистон 20 йилда 300 миллиард доллар инвестиция жалб қилди

Бу ҳақда “Остона” халқаро молия маркази ва унинг қошидаги хорижликларга хизмат қилиш марказига уюштирилган пресс-тур доирасида маълумот берилди.

Билдирилишича, хорижликларга хизмат кўрсатиш марказида дипломатлар, инвесторлар ва ишбилармонларга мутлақо бепул (агар меҳмон давлат божи талаб қилинадиган хизматдан фойдаланмаса) хизмат кўрсатилади. Меҳмонлар келиши билан уларнинг мослашуви ва малакали юридик хизмат ходимлари маҳаллий қонунчилик билан таништиради ва керакли тавсиялар беради. Бир жойнинг ўзида нотариус, касса, таржимонлик хизматлари, алоҳида компьютер хонаси, узлуксиз интернет ҳам бепул хизмат кўрсатади. Қолаверса, меҳмонга зарур бўладиган бошқа ижтимоий хизматлар, (уй, машинани ижарага олиш, тиббий хизмат, болаларни мактабга жойлаштириш, ва бошқалар)да ҳам ёрдам кўрсатилади.

Пресс-турда «Остона» Халқаро молия маркази раҳбари Қайрат Келимбетов сўнгги 20 йилда Қозоғистон 300 миллиард доллардан зиёд инвестиция жалб қилгани ва бу Марказий Осиёдаги умумий инвестицияларнинг 70 фоизига тенглигини таъкидлади.  

Мамлакатга киритилган инвестицияларнинг асосий қисми нефтгаз соҳасига тўғри келган.