Қозоғистондаги табиий ёнғинни ўчириш давом этмоқда
- 13.06.2023 14:15
- 18
- Хориж
Қозоғистон шарқидаги Абай вилоятида йирик табиий ёнғинни ўчириш давом этмоқда, кучлар гуруҳи 1,8 минг кишига оширилди, аҳоли пунктларига хавф йўқ, деб хабар қилди бугун Фавқулодда вазирлиги матбуот хизмати.
“Ўрмон ёнғинини ўчиришга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги қўмитаси, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва Мудофаа вазирлигидан 1800 дан ортиқ киши, 350 га яқин техника жалб этилган”, дейилади хабарда.
Учувчисиз учиш аппарати ёрдамида ҳаво визуал разведкаси натижаларига кўра, Каштак ўрмон хўжалигидан Семей шаҳри томон йўналишда ёнғин кузатилган. Тезкор чора-тадбир ва ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида аҳоли пунктларида ёнғин тарқалишининг олди олинди, дейилади хабарда.
Абай вилоятида табиий ёнғин 8 июндан бери давом этмоқда. Ёнғин майдони 60 минг гектардан 43 минг гектаргача қисқартирилди. 14 киши табиий офат қурбони бўлди, уларнинг барчаси қўриқхонанинг Новошулбинск филиали ходимларидир.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа