Самарқандда қувиб ўтиш қоидасини бузган Nexia-2 бетон тўсиққа урилиб, пастликка тушиб кетди

Вилоят ИИБ хабарига кўра, воқеа бугун, 19 сентябрь куни 10:00ларда М-39 автомобиль йўлининг 1080-километрида содир бўлган.
Nexia-2 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузиб, ўзидан олдинда кетаётган шу русумдаги машинанинг ўнг тарафидан қувиб ўтаётганда йўл четидаги бетон тўсиқни уриб ўтиб, пастликка тушиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи енгил тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.