Равотхўжа сув тўғонига Фарҳод ҳайкали ўрнатилди

Зарафшон магистрал тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Ургут туманидаги Равотхўжа сув тўғонининг маъмурий биноси олдида Алишер Навоийнинг “Ҳамса”сидаги халқ қаҳрамони Фарҳод ҳайкали ўрнатилди.

Вилоят сув хўжалиги бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Фарҳод ўзининг меҳнати, халқсеварлиги, жасур ва мардлиги туфайли қўл кучида тоғни тешиб, халққа сув улашган қаҳрамон тимсолидир. Шу боис, ҳайкални қандай кўринишда бўлиши хусусида кўп изландик ва Фарҳоднинг қўлида тоғ тошини кўтариб турган ҳолатидаги ҳайкали танланди. Бу вилоятимизда сув хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган ходимлар ёш мутахассислар учун ғурур ва ифтихор рамзи бўлиб қолади.