Россия Марказий Африкага ҳарбий кучларини юборди
"Мамлакатга бир неча юзлаб мунтазам ҳарбий қўшинлар, шунингдек, оғир қуроллар ташланди", дея Марказий Африка Республикаси ҳукумати вакили Анж Максим Казаги сўзларини AFP ахборот агентлиги келтирди.
Қарор ҳарбий ёрдам тўғрисидаги икки томонлама келишув асосида қабул қилинганлигини кўрсатиб турибди. Лекин Москва буни ҳали расмий тасдиқламаган. Яқинда президент матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль ушбу давлатдаги вазиятдан хавотирда эканлигини айтган эди.
Француз оммавий ахборот воситалари таъкидланганидек, у ерда аллақачон рус ҳарбий инструкторлари иш бошлаган ва улар маҳаллий аскарларга маҳоратини оширишда ёрдам бермоқда. Хусусий Россия компаниялари жангчилари эса давлат раҳбарини қўриқламоқда.
Ўтган ҳафта Марказий Африка Республикасидаги учта «Ўзгаришлар учун ватанпарварлар коалицияси» қуролланган исёнчи гуруҳлар ҳукуматга қарши бирлашиб, Банги пойтахти яқинидаги бир нечта аҳоли пунктларини ўз назоратига олган эди.
Уларнинг мақсади 27 декабрда бўлиб ўтадиган сайловларда ўз номзодини иккинчи муддатга қўйган амалдаги президент Фаустин-Арчанге Тоуадеранинг қайта сайланишига йўл қўймаслик.
Аввалроқ Россия, Франция, АҚШ ва Европа Иттифоқи Марказий Африка Республикаси собиқ президенти Франсуа Бозизет бошчилигидаги исёнчиларни қуролларини ташлашга чақирган эди.