ЖАРда муҳожирларга қарши намойишлар бошланди
- 01.07.2026 17:44
- 5
- Хориж
Жанубий Африка Республикасининг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши намойишлар бўлиб ўтди.
Кеча, 30 июнь куни хорижликлар мамлакатни тарк этиши учун белгиланган «охирги муддат» якунланди. Бу ультиматумни бир нечта маҳаллий антимигрант ҳаракатлари илгари сурган эди.
Тартибсизликлар, талон-торож ва муҳожирларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш мақсадида полиция кўчалардаги назоратни кучайтирган.
Ҳозирга қадар қарийб 25 минг нафар хорижлик ЖАРни тарк этган. Уларнинг аксарияти бошқа Африка давлатлари фуқароларидир.
Теглар:
Африка
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Пенальти сўзи қаердан келиб чиққан?
- 10 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
ЖАРда муҳожирларга қарши намойишлар бошланди
- 53 дақиқа аввал
- Хориж