Жанубий Африка президенти БРИКС саммитида Владимир Путинни ҳибсга олиш Россия билан уруш келтириб чиқаришини айтмоқда
Бу ҳақда Жанубий Африка президенти Сирил Рамафоса ўз баёнотида айтиб ўтди, дея хабар берган Independent Online маҳаллий нашри.
Президент мухолифатдаги “Демократик альянс” партияси мамлакат ҳукуматидан Путинни ҳибсга олиш ордерини ижро этишни суддан талаб қилган даъвоси юзасидан кўрсатма берган.
Рамафоса ўз кўрсатмасида Россия президентини ҳибсга олиш учун Жанубий Африкада “катта муаммолар” бўлишини тан олади. “Россия билан урушга киришиш бизнинг конституциямизга тўғри келмайди. Мен республиканинг миллий суверенитети, тинчлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича конституциявий мажбуриятларга эгаман”, — дея изоҳлади у ўз позициясини.
Рамафоса, шунингдек, Халқаро жиноий суд билан маслаҳатлашув бошлаганини айтган.
Жанубий Африкадаги БРИКС саммити август ойида бўлиб ўтади.
Жанубий Африка Рим статутини ратификация қилган, шунинг учун ҳам Путинни Халқаро жиноий суд қарори билан ҳибсга олиш ва уни Гаагага топширишга қонуний равишда мажбурийдир.
Жанубий Африка ҳукумати Путиннинг саммитга келмаслиги улар учун "бахт" бўлишини айтган. Мамлакат ҳукумати Москвага Россия делегациясига ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилишни таклиф қилган, бироқ бунга рад жавоби берилган. Шу билан бирга, Кремль Путиннинг Жанубий Африкага учиш ниятини ҳали расман тасдиқлагани йўқ.