Франциянинг қўшини чиқиб кетиши фонида Африкадаги айрим давлатларга Вагнер ХҲК кириб бораётгани айтилмоқда
Расмий Париж Буркина-Фасо ва Малидан ўз қўшинларини олиб чиқди. Буркина-Фасо ҳукумати яқинда Франциянинг “Le Monde” ва “Liberation” газеталарининг икки мухбирини мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилган. Ўтган ҳафта “France 24”, бир неча ой аввал “Frans Internationale” радиоси ўчирилган.
2018 йилдан бери француз қўшинлари контингенти Буркина-Фасода бўлиб турибди. Улар ўз олдига диний гуруҳларга қарши курашни мақсад қилгани эса ғазаб ва тушунмовчиликни келтириб чиқармоқда. Шу фонда Франция ўз қўшинларини Буркина-Фасодан, шунингдек, Малидан олиб чиқиб кетди. “Das Erste” нашри таъкидлаганидек, Вагнер ХҲК аллақачон Мали ва Буркина-Фасода ишламоқда.
Нашрга кўра, кўплаб Африка давлатлари Россиядан ёрдам олишга интилмоқда. “Африка бизга қарши кўтарилмоқда. Кўпчилик бизнинг ғамхўрлигимизга муҳтож. Бу давлатларни бетараф деб ҳисоблаганлар адашади. Улар ҳозирда Россия томонидан хизмат қилаётган жаҳон сиёсатининг дастагидир”, — дея Франция собиқ ташқи ишлар вазири Доминик де Вилпен сўзларини келтиради манба.
Айтилишича, Россия ва Хитой Африкада инфратузилма лойиҳаларини ишлаб чиқмоқда. Шунингдек, қитъада Ғарбга қарши ташвиқот олиб борилмоқда Марокашлик сиёсатшунос Раҳид Тоуту фикрича, собиқ француз мустамлакаларининг ҳеч бири сезиларли ривожланишга эришмаган. У Франциянинг Марокаш иқтисодиётига киритган сармоясининг изчил камайиб бораётганига эътибор қаратган.