Шарқий Африка: қурғоқчилик 20 миллион аҳолига таҳдид солмоқда, 3 миллион ҳайвон нобуд бўлди
- 07.05.2022 09:18
- 176
- Хориж
Шарқий Африканинг Сомали ярим оролидаги мамлакатларда сўнгги 40 йилдаги энг даҳшатли қурғоқчилик кузатилди.
Одатда апрель - ёмғирли мавсум, лекин бу йил осмондан бир томчи ҳам тушмади. БМТ расмийларига кўра, бу ерда сув ва озуқа етишмаслигидан 3 миллион ҳайвон нобуд бўлган.
Асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан кун кечирадиган 20 миллион маҳаллий аҳоли очлик хавфи остида. Минглаб кўчманчилар учун бу ҳақиқий фалокат.
“Менимча, биз эски ҳаёт тарзимизни сақлаб қола олмаймиз. Эчкилар ўз тезагини, туялар бошқа туяларни еганини кўрдим. Ҳаётимда ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман" деган маҳаллий аҳоли вакиллари журналистларга.
Эфиопияда кўпроқ тўйиб овқатланмайдиган болалар касалхонага ётқизилмоқда, баъзилари оғир аҳволда.
ЮНИCЕФ раҳбарияти Жибути, Эфиопия, Сомали ва Кенияда ўн миллион бола хавф остида ва шошилинч ёрдамга муҳтож эканини айтди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа