Жанубий Африка «катта фалокат» гирдобида
- 14.04.2022 15:16
- 62
- Хориж
Жанубий Африкада сув тошқини қурбонлари сони 300 нафарга етди. Президент Сирил Рамафоса воқеани "катта миқёсдаги фалокат" деб атади. Чоршанба куни у сув тошқинлари ва кўчкилардан жабр кўрган Дурбан шаҳри чекка аҳолиси билан учрашди.
Бу одамларнинг кўпчилиги қариндошларидан айрилган, уйлари вайрон бўлган. Фожиа жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, қурбонлар сони ортиши мумкин.
Бутун Квазулу-Натал вилояти провинцияси офат ҳудуди деб эълон қилинди. Бошпанасиз қолган маҳаллий аҳоли қочишга мажбур, бироқ йўллар жиддий шикастланган, кўприклар вайрон бўлган.
Тошқиннинг сабаби сўнгги 60 йилдаги энг кучли ва узоқ давом этган кучли ёмғир бўлди. Олимларнинг фикрича, ноқулай об-ҳаво иқлим ўзгаришининг бир намойишидир. Синоптиклар дам олиш кунлари ёмғир янада кўпроқ ёғишини тахмин қилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа