Россия ва Украинанинг 9 май сулҳи бошланмасиданоқ барбод бўлди

Россия ва Украина 9 май муносабати билан ўт очишни вақтинча тўхтатиш ниятини билдирган бўлса-да, томонлар муддат ва шартлар бўйича келиша олмади.

Украина 6 майдан бошлаб бир томонлама “жимлик режими”ни эълон қилди. Владимир Зеленский Россияни ушбу режимни бузишда айблаб, Россия қўшинлари ҳужумлар ва штурм ҳаракатларини давом эттирганини билдирди. Шунингдек, у Украина Москвадаги парад вақтида “кўзгули жавоб” беришга тайёрлигини айтди.

Кейинроқ Kiyev Independent нашри Украина Россия таклиф қилган 8–9 май сулҳини қабул қилмаслигини ёзди. Манбага кўра, Киев “парад учун сулҳ”да маъно кўрмаётганини билдирган.

Айни пайтда BBC манбалари Украина раҳбарияти ҳали якуний қарор қабул қилмаганини маълум қилмоқда.

Кеча кечқурун Зеленский Россия 9 май арафасида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини Москвага кўчираётганини айтиб, бу Украина учун “қўшимча имкониятлар” яратаётганини таъкидлади.

Шу билан бирга, МИД России хорижий дипломатик ваколатхоналарни Киевдан ходимларини эвакуatsiя қилишга чақирди. Россия томони буни Украина томонидан эҳтимолий ҳужумларга жавоб зарбаси хавфи билан изоҳлаган.

Бугун эрта тонгдан Москва областида маҳаллий аҳоли минтақанинг турли ҳудудларида дронларнинг учиб ўтиши, портлашлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлаётгани ҳақида хабар бермоқда.