Россиялик урологлар бепул тиббий маслаҳат беради
- 18.02.2019 17:39
- 330
- Саломатлик
Жорий йилнинг 19-21 февраль кунлари Самарқанд давлат тиббиёт институти ташаббуси билан институтнинг 2-сон клиникаси (Болалар хирургияси маркази)да Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқотлар тиббиёт университетининг профессор-олимлари Игорь Бабанин ва Вячеслав Шаруновлар болалар ва катта ёшдагиларда учрайдиган урологик касалликлар бўйича бепул тиббий кўрик ташкил этиб, зарур тавсияларни беришади.
Шунингдек, замонавий мураккаб усуллардаги урологик жарроҳлик амалиётлари ва муолажаларни ҳам олиб боришади.