Самарқанд шаҳар А.Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи раҳбари аттракционда учаётган қиз отилиб чиқиб кетгани тўғрисида расмий баёнот берди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги истироҳат боғларидан бирида аттракционда учаётган қиз отилиб чиқиб кетганлиги ҳақида видео тарқалди. Қизнинг тушиб кетганлик ҳолатини шу ердаги одамлардан бири тасодифан суратга олган.
Воқеа юзасидан истироҳат боғи раҳбари Фарҳод Жалиловнинг маълумот беришича, ушбу ҳолат шаҳримиздаги “Ёшлик” истироҳат боғида якшанба, дам олиш куни содир бўлган. Истироҳат боғига ўтган йили Хитой давлатидан келтирилган аттракционда учаётган қиз муддатидан олдин хавфсизлик камарини ечиб юборгани учун йиқилиб тушган. Қиз дарҳол барча тиббий кўрикдан ўтказилган ва ҳеч қандай жароҳат олмаган. Истироҳат боғига тегишли барча аттракционлар хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб беради.