Самарқанд шаҳаридаги 12-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар учун шароит яратиладими?
Мен ўз сайлов округимдаги умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлиги ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида шаҳримиздаги 12-умумтаълим мактабида бўлдим. Мактабда айрим муаммолар мавжуд бўлиб, улар зудлик билан ечилмаса, янги ўқув йили бошланганида бир қатор ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин.
Мактаб биносига қўшимча йўлак орқали кириш эшиги яроқсиз аҳволда. Муассасанинг ён томонида ўқувчилар учун йўлак мавжуд эмас. Пандемия шароитида мактаб биносига турли томонлардан кирилади. Шунинг учун ён томондан ҳам йўлаклар ташкил қилиш керак.
Булар бир қарашда кўриниб турган муаммолар. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сўнгги сессиясида умумтаълим мактабларида ўқув йилини бошлаш учун тегишли қарор қабул қилинди. Қарор билан мутасаддилар зиммасига аниқ вазифалар юклатилганди.
Ўйлаймизки, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари мазкур топшириққа жиддий ёндашади, 12-мактабда ўқувчилар учун барча зарур шарт-шароит яратилади.
Фазлиддин ҒАЙБУЛЛАЕВ,
14-Лолазор сайлов округидан Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати.