Самарқанд шаҳрида “Рақамли мактаб” ягона ахборот платформаси ишга туширилади

Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Жорий йилда Самарқанд шаҳридаги мавжуд 83 та умумтаълим мактабига ўқувчилар ва ўқитувчилар хавфсизлигини таъминлаш, электрон давомат тизимини жорий этиш мақсадида Face-ID қурилмаси ўрнатилиши белгиланган. Ҳозирги кунга қадар шаҳардаги 40 та мактабга шундай қурилма ўрнатилди.
Кеча вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи М.Ҳамдамов Самарқанд шаҳридаги 37-умумтаълим мактабининг кириш қисмида ўрнатилган ўқувчиларни электрон йўқламадан ўтказадиган Face-ID тизимини бориб кўрди. Ушбу қурилма 2024 йил февраль ойида республика Миллий гвардияси Самарқанд вилояти қўриқлаш бўлими томонидан экспремент сифатида мазкур мактабга ўрнатилган.