Самарқанд шаҳридаги Президент мактабининг 311,8 млн сўмлик давлат хариди бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги берган маълумотга кўра, Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби давлат буюртмачилиги асосида 311,8 млн. сўмлик мактаб формаларини харид қилишда қонун бузилишига йўл қўйган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси томонидан 912,4 млн. сўмлик ёзги мажлислар учун чарм томли шийпон қуриш;

Зафаробод туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби буюртмачилигида 286 млн. сўмлик спорт инвентарлари харид қилиш;

Қизилтепа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 300 млн. сўмлик транспортда юк ташиш хизмати кўрсатиш юзасидан ўтказилган давлат харидларида қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Агентлик буюртмачиларга тақдимномалар киритган ва харид комиссияларининг баённомалари бекор қилинган.

Тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилган.