2,6 миллиард сўмлик давлат харидлари бекор қилинди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига келиб тушган мурожаатларга асосан бюджет буюртмачилари томонидан ўтказилган давлат харидларини амалга оширишда қонунларга риоя этилганлиги юзасидан ўрганиш ишлари натижасида бюджет буюртмачилари томонидан 18 та ҳолатда 2,6 миллиард сўмлик давлат харидлари ихтиёрий бекор қилинди.
Жумладан, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда Оқдарё туман маданият бўлими томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси 2-қисм 2-хатбошиси талаблари бузилган деб топилиб, ҳудудий бошқарманинг махсус комиссияси томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилди. Ушбу бюджет буюртмачилари томонидан қонунбузилиш ҳолатлари ихтиёрий бартараф этилиб, махсус комиссияга ишни кўриб чиқишни тўхтатиш тўғрисида илтимоснома тақдим этилганлиги сабабли ишни кўриб чиқиш жараёни тугатилди.
М.Ҳамроев,
ҳудудий бошқарма бошлиғи
ўринбосари.