Самарқандда 12,8 млрд. сўм миқдоридаги 52 та давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилгани аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат харидларига оид (май-июнь ойларидаги) эълонлар бўйича ўтказилган масофавий мониторингда бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 101,5 млрд. сўмлик 324 та танловда «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги қонунларнинг талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Шундан, Андижонда 20,0 млрд. сўмлик (51 та), Самарқандда 12,8 млрд. сўмлик (52 та), Жиззахда 8,3 млрд. сўмлик (20 та), Бухорода 7,3 млрд. сўмлик (33 та), Қашқадарёда 7,2 млрд. сўмлик (20 та), Сурхондарёда 7,9 млрд. сўмлик (30 та), Хоразмда 5,3 млрд. сўмлик (18 та), Навоийда 5,2 млрд. сўмлик (16 та), Наманганда 2,6 млрд. сўмлик (11 та), Фарғонада 2,0 млрд. сўмлик (10 та), Қорақалпоғистон Республикасида 3,4 млрд. сўмлик (11 та) ва Тошкент шаҳрида 19,5 млрд. сўмлик (51 та) танловлар бўйича давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги маълум бўлди.

Давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилган танловлардан 72 таси (24,6 млрд.) туман (шаҳар) ҳокимликлари, 71 таси (20,9 млрд.) Халқ таълими вазирлиги, 61 таси (17,9 млрд.) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 33 таси (11,1 млрд.) Мактабгача таълим вазирлиги, 24 таси (7,9 млрд.) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 9 таси (3,6 млрд.) Сув хўжалиги вазирлиги ва қолган 54 таси (15,5 млрд.) бошқа вазирлик ва идоралар ҳисобига тўғри келади.

Мониторинг якунлари бўйича бюджет буюртмачилари томонидан эълон қилинган 101,5 млрд. сўмлик 324 та танловни бекор қилиш ҳақида вазирлик ва идораларга 268 та тақдимнома киритилди.