Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд судьялари театрга борди

Яқинда Самарқанд вилоят суди судьялари ва суд идоралари ходимлари вилоят мусиқали драма театрида бўлишди.

Янги йилни янги ижод билан бошлаган театр жамоаси суд-ҳуқуқ тизими ходимларига янги спектакль - “Тазарру” асарини намойиш этди.
Томошабинлар томонидан катта қизиқиш, ҳаяжон билан қарши олинган спектаклда бугунги ҳаётимизда учраётган салбий иллатлар, фарзанд тарбияси асосий мавзу қилиб олинган. Асарда айрим оилалар томонидан йўл қўйилаётган оддийгина хатолар ортидан келиб чиқадиган муаммолар ёритилган.

Спектакль якунида судьялар ва суд ходимлари асар муаллифи Ф.Тошев ва режиссёр Ғ.Мардонов билан спектаклнинг саҳналаштириш жараёнлари ва театр жамоасининг келгусида режалаштирган асарлари ҳақида суҳбатлашди.

Вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.