"Самарқанд-Тошкент" рейси техник сабабларга кўра ўзгартирилди
- 13.12.2019 10:47
- 222
- Долзарб
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК бир қатор қатновларнинг баъзи сабабларга кўра кечикиш билан амалга оширилганини маълум қилди.
Хусусан, HY-606 (Москва-Самарқанд) қатновининг учиши техник сабабларга кўра, соат 21:55 (12 декабрь) ўрнига Москва вақти бўйича соат 01:55 да (13 декабрь) амалга оширилди. Қўниш вақти соат 03:30 да эмас, маҳаллий вақт бўйича соат 07:30 да амалга оширилди.
Фарғонадан Москвага амалга оширилган HY-627 рейсининг учиши об-ҳаво шароитлари сабабли соат 17:40 дан (12 декабрь) 11:50 га (13 декабрь) кўчирилди.
HY-046 "Самарқанд-Тошкент" рейси техник сабабларга кўра, бeкор қилинди. Ушбу қатнов йўловчилари HY-042 қатнови билан 13 декабрь куни соат 21:15 да олиб кетилади.
Миллий авиакомпания юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа