“Uzbekistan Airways” Нью-Йоркка чипта нархлари арзонлашганини маълум қилди
- 21.01.2020 11:41
- 242
- Ўзбекистон
Авиакомпания Ўзбекистондан АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига бориш ва қайтиш йўналишида амалга ошириладиган рейсларнинг иқтисодий-класс тоифалари чипталари нархи арзонлашганини эълон қилди.
Авиакомпания матбуот хизмати хабарига кўра, “Uzbekistan Airways” 2020 йил 20 январь кунидан 2020 йил 30 апрелга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича иқтисодий-класс тарифларини пасайтиради:
Тошкент – Нью-Йорк (бориш ва қайтиш)
Самарқанд – Нью-Йорк (бориш ва қайтиш)
Бундан ташқари, ушбу давр мобайнида мазкур йўналишлар бўйича иқтисодий-классда амалга оширилган парвозлар ҳисобига тўпланадиган рағбатлантирувчи баллар сони ҳам оширилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!