Самарқанд вилоятида донорлик ойи ўтказилмоқда
Аҳоли ўртасида донорликни тарғиб қилиш, ўз ихтиёри билан қон топшираётганларга маслаҳат ва тавсиялар бериб бориш таъкидланди.
– Вилоятимиз шифохоналарини мунтазам қон билан таъминлаб бориш асосий вазифамиз, – дейди марказ бош шифокори Рофи Алиев. – Бунинг учун муассасамиз замонавий тиббий ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган. Малакали мутахассисларимиз шаҳар ва туманларга, корхона ва ташкилот, ўқув масканлари ҳамда маҳаллаларга чиқиб, донорлик ҳаракатини кенгайтириш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Кўнгилли донорликда СамДУ, СамДАҚИ, вилоят давлат солиқ, божхона бошқармалари каби ўнлаб муассаса ва ташкилотлар ходимлари фаоллик кўрсатмоқда.
Зарифа ҚАЮМОВА,
вилоят қон куйиш маркази врачи.