Самарқанд вилоятидан энг кўп экспорт қилинган товарлар маълум қилинди
2023 йилда вилоят божхона бошқармасида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан экспорт – 791,8 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
Энг кўп мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган — 205,5 миллион АҚШ доллари. Бу экспорт қилинган жами товарларнинг 25,9 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Анвар Муҳаммадиев журналистларга маълум қилди.
Шунингдек, транспорт воситалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари 169,4 миллион долларга сотилган — жами сотилган товарларнинг 21,4 фоизи.
Тўқимачилик маҳсулотлари 112,4 миллион (14,2 фоиз) долларга сотилган бўлса, металлар ва улардан тайёрланган буюмлар 86,3 миллион долларга (10,9 фоиз) экспорт қилинган.
Бошқа товарларнинг экпортдаги улуши 7,3 фоиз бўлиб, 58,1 миллион долларни ташкил этади.