Самарқанд халқ таълими тизими ходимлари пойтахтга йўл олди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабдаги ёшлар билан учрашувида ҳар бир мактаб директори Абдулла Қодирий ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаблардаги шароит, ўқувчиларнинг пухта билим олиши учун яратилган кенг имкониятлар билан танишиб, уни ҳар бир муассасаларда жорий этиши лозимлигини таъкидлаган эди.
Ана шу мақсадда бугун, 9 январь куни эрта тонгдан Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмонов бошчилигидаги вилоятнинг туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари, бир гуруҳ умумтаълим мактаблари директорлари пойтахтимизга йўл олди.
Ихтисослаштирилган мактабларнинг илғор тажрибалари, баркамол авлод таълим-тарбиясини шакллантириш бўйича амалга оширилган ишлар, халқ таълими ходимларининг таассуротлари, ўрганишлари хусусида батафсил маълумот берамиз.
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.