Самарқандда 4 минг доллар пора олган адвокат ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан Тошкент, Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 3 нафар адвокатнинг ноқонуний ҳаракатларининг олди олинди.

Хусусан, Самарқанд шаҳрида кузатилган ҳолатда маҳаллий адвокатлик фирмаси адвокати жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўрилаётган Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши айбланувчисига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида суд идораларидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.