Самарқандда 82,5 миллион сўм қарз учун "Equinox" автомашинаси сотилиши мумкин
Самарқанд ҳарбий судининг 2024 йил 19 февралдаги ижро варақасига асосан қарздор Х.Т.дан давлат фойдасига 82,5 миллион сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБнинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ушбу ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Қарздор давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огоҳлантирилганлигига қарамасдан қарздорликни бартараф этмаган ва МИБнинг Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари томонидан қарздорга тегишли бўлган "Equinox" русумли автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.
Қарздорлик бартараф этилмаган такдирда, мазкур автотранспорт воситаси тегишли тартибда баҳоланиб, электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилади.