Самарқандда азот диоксиди билан боғлиқ ифлосланиш ортган
Ўзгидромет 22 январь ҳолатига республиканинг 7 та шаҳар атмосфера ҳавоси сифати тўғрисидаги ахборотни тақдим этди.
Урганч шаҳри ҳавосида майда дисперс заррачалар паст даражада сақланмоқда.
Самарқандда азот диоксиди билан боғлиқ ифлосланиш СанПиН рухсат этилган меъёридан (РЭМ) ортган. Термиз ҳавосида ҳам майда дисперс заррачалар билан боғлиқ ифлосланиш юқори.
Тошкент ва Самарқандда углерод оксиди концентрацияси (СО) РЭМ дан кам бўлса-да, бироз юқорилиги маълум бўлган.
Юқоридаги жадвалда республиканинг 7 та йирик шаҳарларида ҳавони ифлослантираётган моддалар миқдорий кўрсаткичлари билан танишишингиз мумкин.