Самарқандда бугун 28 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди
9 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида тест синовларига жами 6120 нафар абитуриент қатнашиши керак эди. Аммо 770 нафар абитуриент синовларга келмади.
ДТМ вилоят бўлимининг Zarnews.uz мухбирига хабар беришича, биринчи навбатда 425 нафар абитуриент тестга келмаган бўлса, 13 нафари белгиланган қоидаларни бузгани учун тестдан четлаштирилди.
Иккинчи навбатдаги синовларда эса 345 нафар абитуриент келмади, 15 нафари қоидани бузгани учун синовлардан четлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз: 2 сентябрдан 9 сентябрга қадар Самарқанддаги олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентларнинг 7065 нафари тест синовларида иштирок этмади.