Самарқандда чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлари ўтказилмоқда

Айни вақтда Самарқанд шаҳрида чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш бўйича апрель ойида бўлиб ўтадиган баҳолаш имтиҳонининг дастлабки босқичи (“Тинглаб тушуниш”, “Ўқиш”, “Лексик ва грамматик компетенциялар”, “Ёзма иш”) бўлиб ўтмоқда.

Тест синовлари санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ИИБ ходимлари, Миллий гвардия, СЭОМ ходимлари иштирокида ташкил қилинди.

3-5 май кунлари эса имтиҳоннинг иккинчи босқичи, яъни гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, мазкур имтиҳонларнинг ҳар иккала босқичи натижалари бўйича белгиланган максимал баллнинг 60 фоизи ва ундан юқори балл тўплаган талабгорларга намунадаги сертификат тақдим этилади. Сертификат эгаларига кириш тест синовларида чет тили фанидан максимал балл берилади.

Талабгорлар тест жойи, куни ва вақтини Давлат тест марказининг интерактив хизматлар портали (my.dtm.uz сайти) орқали шахсий кабинетидан билиб олишлари мумкин.

Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлими ахборот хизмати.