Самарқандда дастурлаш бўйича “SBTUIT OPEN 2019” олимпиадаси ўтказилади

2019 йил 15 декабрь куни Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали “А” биносида Самарқанд вилояти олий таълим муассасаларининг 1-босқич талабалари, академик лицей, коллеж ва умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида дастурлаш бўйича “SBTUIT OPEN 2019” олимпиадаси ўтказилади.

Мазкур олимпиада қобилиятли ўқувчиларни аниқлаш, рағбатлантириш ва камолотга етказиш жараёнида олий таълим муассасаси, ота-оналар ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш ҳамда ғолиблар орасидан халқаро олимпиадаларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган ўқувчиларни аниқлаш мақсадида уюштирилмоқда.

Олимпиада натижаларига кўра, 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар тақдирланади ва энг яхши дастурчи қиз, энг тез ишланган масала номинациялари бўйича қўшимча совринлар топширилади.
Маълумот учун:

Телефон: +99893 3514665
T.me/dasturchilarklubi