Самарқандда “каннабис” етиштирувчи “боғбон” фош этилди
Тадбир давомида инспектор-кинолог хизмат ити ёрдамида хонадондан ҳўл ҳолдаги соф оғирлиги 2 кг. 68 граммни ташкил этувчи “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ва қуруқ ҳолда умумий соф оғирлиги 77,94 грамм “марихуана”гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Дастлабки суриштирув жараёнида фуқаро М.М. “ажал уруғ”ларини баҳор ойларида ўзи яшаш хонадонига экиб, парвариш қилгани маълум бўлди. Тадбирга жалб этилган мутахассислар ҳам ушбу гиёҳвандлик ўсимликлари экилиб, махсус парвариш қилинганини тасдиқлашди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ёши 60 ни қоралаб қолган фуқаро М.М. ушбу жиноий ҳаракатлари учун энди қонун олдида жавоб беради.
Эслатиб ўтамиз, “марихуана” гиёҳвандлик воситаси сифатида “Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида”ги БМТнинг 1961 йилги Ягона Конвенциясининг I рўйхатига киритилган. Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссиясининг 2016 йил 22 мартдаги 13-16-сон қарори билан “марихуана” Ўзбекистон Республикасида тақиқланган гиёҳвандлик ўсимликлари ва воситалари туркумига киради.
Самарқанд вилояти божхона
бошқармаси ахборот хизмати