Самарқандда МИБ 24 миллиард сўмлик мулкни аукцион савдосига чиқарди

Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг «S-SH» МЧЖ ва «A-SH» МЧЖ лардан даъвогар АТБ «Бизнесни ривожлантириш банки» Самарқанд ҳудудий бошқармасининг фойдасига жами 2,1 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг вилоят бошқармаси иш юритувига келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жавобгарга тегишли, Самарқанд тумани, Қорасув маҳалласида жойлашган сутни қайта ишлаш ва қадоқлаш цехи ҳамда қишлоқ хўжалик техникаларини сақлаш ва таъмирлаш устахонаси (ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан) умумий фойдаланиш майдони 2684,66 кв.метр, бўлган бино ичидаги жихозлари билан хатланган. Томонлар ўртасида 24 миллиард сўмга баҳоланган ҳолда электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган.

Фирдавс ШАРАПОВ

Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси катта инспектори.