Самарқандда оммавий югуриш марафони бошланди

Самарқанддаги "Ипак йўли" халқаро туризм марказида оммавий югуриш марафони бўлиб ўтмоқда.

Ушбу марафон "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили" доирасида "Eco-Save Aral-2025", “Талаба-югур”, “Ўқувчи-югур" шиорлари остида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, халқаро хайрия ва экологик барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Эзгу ғоя атрофида жамиятнинг турли қатламларини бирлаштирган марафонда давлат хизматчилари, олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ҳарбийлар, божхона ходимлари, имконияти чекланган шахслар ҳамда турли ёшдаги фуқаролар соғлом ҳаёт сари фаол қадам ташлаяпти.
Марафон якунида ғолиб ва совриндорлар тақдирланади.