Самарқандда қатор хонадонларга озиқ овқат тарқатилди,  муҳтожлар учун ош дамланди

Айни совуқ кунларда Самарқанд шаҳрида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган оилалар ва якка ёлғиз яшовчи кексалар ҳолидан хабар олинди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилаётган хайрли тадбирларда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда хотин қизлар фаолидан иборат бир гуруҳ масъуллар иштирокида маҳаллалардаги оилаларнинг яшаш шароити ва уларнинг муаммолари ўрганилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, сектор раҳбарлари томонидан ҳомийлар иштирокида иссиқ овқатлар ҳам тайёрланиб, муҳтожлар ва ушбу жараёнда иштирок этаётган хизматчиларга ҳам тарқатилди.

Бу каби тадбирлар давом этади.