Самарқанддаги гастрономик кўчани сув босди
- 26.11.2020 11:45
- 444
- Самарқанд
Яқинда катта тантаналар билан очилган ва Самарқанддаги илк “гастрономик кўча”, деб эътироф этилган Орзу Маҳмудов кўчасини сув босди.
Яхшиям, ҳозир туристик мавсум эмас ва шаҳарда сайёҳлар деярли йўқ. Йўқса, улар биз мақтанаётган “гастрономик кўча”миз ҳақида қандай тасаввурда бўлишарди.
Мазкур ҳолат жамоатчиликни ҳам бефарқ қолдирмади. Жумладан, вилоят Кенгаши депутати Нарзиқул Холиқов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидаги фикрларни билдирибди:
“Комунал ташкилотлар шаҳар кўчаларини янги асфальт қопланишидан олдин кабель ва қувурларини янгилаши вақти келмадими? Қачонгача янги қопланган асфальт қопламаси, қувурлар ёки кабеллар аварияси оқибатида ковланиб сифати бузилаверади?
Шу билан бир қаторда ушбу ташкилотлар мутахассислари ҳар куни шаҳарнинг марказий кўчаларини камида бир марта айланиб чиқиб, мавжуд муаммоларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўришлари зарур ва шарт!”.