Самарқанддаги миллий табиат боғида содир бўлган ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди
Самарқанд вилоятида жойлашган "Зарафшон" миллий табиат боғида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ёнғин 2024 йил 13 январ куни табиат боғининг Олмазор маҳалласи ҳудудида жойлашган қисмида келиб чиққан.
Ҳолат бўйича ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилиб, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган.
Қайд этилишича, вилоят прокуратураси масъуллари ҳодиса жойига чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, табиатга етказилган зарар миқдори 120,7 млн. сўмни ташкил этган.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган. Тергов жараёни Бош прокуратура томонидан томонидан назоратга олинган.