Самарқанддаги олий ўқув юртлари карантиндан холими?
Бугун юртимиздаги олий таълим муассасаларига абитуриентларни рўйхатдан ўтказишга киришилди. Ўз навбатида, қабул комиссиялари ҳам фаолият бошлади.
Бугунги жараёнлар ҳамда қабул комиссиялари иши билан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги бир қатор олий ўқув юртларида бўлдик. Ана шу пайтда бир жиҳат эътиборимизни тортди, яъни бугун барча корхона ва ташкилотлар, муассасалар кириш қисмида дезинфекцион туннеллар ўрнатилиб, ходимлар ва ушбу биноларга келувчилар хавфсизлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилган бир шароитда Самарқанд давлат тиббиёт институти, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтлари биноларига кириш эшиклари ва дарвозалари олдида бундай туннелларни кўрмадик.
Нима, бу даргоҳлар коронавирус инфекциясидан ҳимояланишнинг бошқа йўлларини топганми?..