Самарқандга «Спутник V» вакцинаси келтирилди
Апрель ойидан бошланган вакцинация айни кунларда ҳам вилоят миқёсида давом эттирилмоқда. Шу пайтга қадар белгиланган тоифа аҳоли “Aztra Zeneca” ҳамда "ZF-UZ-VAC2001" вакцинаси билан эмланаётган эди. Яқинда Самарқандга Россияда ишлаб чиқарилган "Спутник V" вакцинаси келтирилди.
- Самарқанд шаҳридаги 4-сон оилавий поликлиникасида асосан 65 ёшдан юқори аҳоли ҳамда тиббиёт ходимлари мазкур вакцина билан эмланмоқда, - дейди Самарқанд шаҳар санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими врач-эпидемиологи Нилуфар Каримова. – Ҳозирча 900 доза келтирилган "Спутник V" вакцинаси билан эмлаш фақат мазкур поликлиникада амалга оширилмоқда ва туманлардан ҳам аҳоли зарурат туғилганда шу ерга жўнатилади. Кейинроқ талабга кўра яна қўшимча "Спутник V" келтирилиши режалаштирилган.
11 майга қадар Самарқанд шаҳрида эмланганлар сони 25 минг нафарни ташкил этади. Шунингдек, апрель ойида вакцина олган аҳоли унинг иккинчи босқичидан ҳам ўтмоқда.