Самарқандлик 6 нафар педагог ва таълим ҳомийси давлат мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонни қабул қилди.
Фармонга кўра, мамлакатимиз таълим-тарбия соҳаси ривожига ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ педагог ва таълим ҳомийлари мукофотланди.
Улар орасида Самарқанддан қуйидагилар бор:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан
Бойқобилова Лобар Тоштемировна - Оқдарё туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Хушматов Рахматулло Раббимович - Самарқанд шаҳридаги алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 61-мактаб-интернатининг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Казимова Рохила Розиковна - Тайлоқ туманидаги 41-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Самарқанд вилояти
«Дўстлик» ордени билан
Хасанов Бахтиёр Темирович - Оқдарё туманидаги 47-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти
«Шуҳрат» медали билан
Саломов Умид Фирдавсиевич - Самарқанд шаҳридаги «Anvar Zamon Nur» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Самарқанд вилояти
Темиров Анвар Ғайрат ўғли - Самарқанд шаҳридаги «Юксалиш қурувчи» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Самарқанд вилояти