Самарқанднинг энг иқтидорли ёш банк ходимлари маълум бўлди
2019 йил - “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури доирасида вилоятдаги ёш банк ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Энг иқтидорли ёш банк ходими-2019” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида ташкил этилган танловда вилоятдаги Марказий банк вилоят бош бошқармаси ҳамда 18 та тижорат банкининг 30 ёшга тўлмаган иқтидорли ёш ходимлари савол-жавоб, калит сўзлар ёрдамида мантиқий жумлалар тузиш ва эркин мавзу шартлари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказди.
Танлов якунига кўра, “Азия Альянс банк” Самарқанд филиали ходими Жаҳонгир Дўстбеков гран-при совринига сазовор бўлди. Марказий банк вилоят бош бошқармаси ходими Беҳруз Худоёров биринчи ўринни эгаллади.
Ғолибларга ташкилотчилар - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси, Марказий банк, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг совғалари топширилди.
Ўктам ХУДОЙБЕРДИЕВ.