Марказий банк ходимларининг касбий саводхонлигини синовдан ўтказди
Жорий йилнинг март ойида “Энг иқтидорли ёш банк ходими - 2020” танловининг иккинчи босқич тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси ва Самарқанд давлат университети билан ҳамкорликда ўтказилган эди.
Унда иштирокчилар “онлайн” режимда академиянинг масофавий таълим дастурий манбаларига боғланган ҳолда мантиқий фикрлаш, ечимлар орасидан мақбулини тезкор топиш, интеллектуал салоҳият ҳамда маълумотларни тизимли таҳлил қилиш, хорижий тил саводхонлиги бўйича тестдан ўтишганди.
Пандемия сабабли, бироз танаффусдан кейин ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мазкур танловнинг навбатдаги босқичи ташкил этилди. Бу сафар ёш банкчиларнинг банк иши бўйича касбий саводхонлиги синовдан ўтказилди.
Икки босқич натижаларига кўра, 120 нафар ходим орасидан ҳар бир банкдан энг юқори балл тўплаган 19 нафар иштирокчи финалга йўлланмани қўлга киритади.
Марказий банк вилоят бош бошқармаси ахборот хизмати.