Марказий банк: Хорижий валюта олди-сотдисида чеклов ўрнатилмаган
- 14.10.2022 15:57
- 65
- Иқтисодиёт
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон банклари чет эл валютасини сотиб олишга чеклов жорий қилгани, жумладан, йирик банклар ва филиалларда бу чеклов 1,5 минг долларни, кичикларида эса 500 долларни ташкил қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Марказий банк матбуот хизмати маълум қилишича, "Айни вақтда жисмоний шахслар томонидан тижорат банклари орқали чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш, шунингдек, пул ўтказмаларини амалга ошириш чекловларсиз амалга оширилмоқда.
Марказий банк томонидан ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган. Агар фуқароларимиз банкларда шундай фактларни аниқлаган бўлса, ўша банк маъмуриятидан изоҳ сўрашлари мумкин".
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 33 дақиқа аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа