Самарқанднинг қайси ҳудудида қорамоллар кўп боқилади
2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, вилоятимиздаги йирик шохли қорамолларнинг умумий бош сони 1 586 минг бошга етди.
Рақамлар 2019 йилнинг мос даври билан солиштирилганда, барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли қорамоллар бош сони – 2,6 минг (0,2 фоиз)га кўпайган.
2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, йирик шохли қорамоллар бош сони хўжалик тоифалари бўйича таҳлил этилганда, жами йирик шохли қорамолларнинг 94,8 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келди.
Туманлар кесимида ҳисоблайдиган бўлсак, энг кўп йирик шохли қорамол Паст Дарғом туманида 183,7, Ургутда 181,5, Каттақўрғонда 140,7, Иштихонда 128,5, Жомбойда 109,4, Пайариқда 108,7, Қўшработда 102,5, Булунғурда 102, Пахтачида 100,2, Тойлоқда 99,6, Нарпайда 97,8, Оқдарёда 76,1, Нурободда 73,9, Самарқандда 50,6, Каттақўрғон шаҳрида 25, Самарқанд шаҳрида 5,8 минг бош йирик шохли қорамол боқилмоқда.
Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.