Саудия Арабистони ОАВ Ўзбекистон билан ҳамкорлик ҳақида

Саудия Арабистонининг оммабоп «Swift News» онлайн нашрида «Ўзбекистон Республикаси Бош консули «Swift News» таҳририятига ташриф буюрди» сарлавҳали мақола жойлаштирилди.

Жидда шаҳридаги Ислом тараққиёти банки институтининг масъул ходими Хондамир Нусратхўжаев Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилари кенгашининг 32-йиллик йиғилишига муносабат билдирар экан, “Дунё” ахборот агентлигига қуйидаги фикрларини баён этди:

- Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг навбатдаги йиғилиши Самарқандда ўтказилаётгани Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётганидан ҳамда ҳамкор давлатлар билан муносабатлар янада мустаҳкамланаётганидан далолат беради.
Йиғилишда дунёнинг йирик хорижий молия институтлари ва етакчи корпорациялари раҳбарларининг иштироки Ўзбекистоннинг халқаро бизнес ҳамжамияти билан ҳамкорлиги кўламларини янада кенгайтириш учун қулай имконият яратмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бундан 20 йил олдин ҳам Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг бундай форматдаги йиғилиши Ўзбекистонда ўтказилган эди.
Сўнгги йилларда турли соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида бугунги кунда мамлакатимизда хорижий инвестор ва йирик тадбиркорлар учун янада жозибали, қулай имкониятлар яратилган.
Жумладан, валюта тизими эркинлаштирилгани, ташқи бозорларга чиқиш йўллари кенгайтирилгани ҳамда 7 мингдан зиёд хомашё ва товарларга божхона божлари бекор қилингани натижасида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми бир неча баробарга ошди.
Мамлакатимизда қулай бизнес муҳити яратилгани туфайли тадбиркорлар сони 4 баробарга, йиллик хорижий сармоялар ҳажми эса 3 баробар кўпайгани катта эътиборга сазовордир.
Умуман олганда, ЕТТБ навбатдаги йиғилишининг Самарқандда ўтказилаётгани хорижий инвестицияларни жалб этиш нуқтаи назаридан Ўзбекистон мутлақо янги босқичга кўтарилганидан далолатдир, деб хабар бермоқда Дунё АА.